Маданият ва Спорт вазири 30 амалдорни танқид остига олди

© mcs.uzМаданият ва Спорт вазирлиги Ҳайъат мажлиси
Маданият ва Спорт вазирлиги Ҳайъат мажлиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
22 октябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятининг 2016 йил 9 ойлик якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат мажлиси бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 25 окт – Sputnik. Давлат Консерваториясида бўлиб ўтган Ҳайъат йиғилишида Маданият ва Спорт вазирлиги таркибига кирувчи барча муассасалар, вилоят ва туман бўлимлари вакиллари, жами 454 нафар катта ва кичик амалдорлар қатнашди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

Маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов вазирликнинг 2016 йил 9 ойлик фаолияти якунлари таҳлили ва навбатдаги устувор вазифалар тўғрисида маъруза қилди.

© mcs.uzМаданият ва Спорт вазирлиги Ҳайъат мажлиси
Маданият ва Спорт вазирлиги Ҳайъат мажлиси - Sputnik Ўзбекистон
Маданият ва Спорт вазирлиги Ҳайъат мажлиси

Аҳмедов Вазирлар Маҳкамасининг 2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ҳамда "2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари ижроси ҳолатига кескин танқидий –таҳлилий руҳда тўхталди.

Вазирлар Маҳкамасининг 178 –қарорида белгиланган, 2018 йил якунигача 894та замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказлари ташкил этилиши лозим. Бугунги кунга қадар эса Республика бўйича 189 та Марказлар тўлиқ таъмирланди ва фойдаланишга топширилди. Ушбу ишларга 106,0 млрд.дан зиёд маҳаллий бюджет маблағи сарфланган.

2013-2015 йилларда таъмирлаш ва жиҳозлаш белгиланган 247 та маданият ва аҳоли дам олиш марказларидан 58 таси (24%) фойдаланишга топширилмаган.

Кўриб турганингиздек, вазифалар тўлиқ  бажарилмаган. Демак, ҳудудларда қарор ижроси бўйича жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда.

“Афсуски, аксарият ҳудудларда олиб борилаётган ишлар қониқарсиз, талабга жавоб бермайди”, — деди вазир.  

Юқорида айтиб ўтилган сабабларга кўра, ўз вазифасига нисбатан лоқайдсизларча ёндошган 30 нафардан ортиқ раҳбар кадрларга нисбатан интизомий жазолар белгиланди.

© mcs.uzМаданият ва Спорт вазирлиги Ҳайъат мажлиси
Маданият ва Спорт вазирлиги Ҳайъат мажлиси - Sputnik Ўзбекистон
Маданият ва Спорт вазирлиги Ҳайъат мажлиси

Мажлисда вазирлик тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг электрон қабулхонасига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва уларни ҳал этиш масалалари ҳам танқидий равишда кўриб чиқилди ва муҳокама этилди.

Мажлис сўнгида, кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Янгиликлар лентаси
0