ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Стокхольм Жаҳон муаммоларини ўрганиш институти дунё мамлкатлари ҳарбий мақсадларга қанча харажат қилаётганини ҳисоблаб чиқди.
Институт хабарига кўра, Дональд Трамп президент бўлганидан кейин АҚШнинг ҳарбий харажатлари янада ортган.
Бугунги кунда бутун дунё миқёсида қилинаётган умумий ҳарбий харажатларнинг 36 % — АҚШ томонидан, 13 % — Хитой томонидан ва 4,1 % Россия томонидан амалга оширилмоқда.
Экспертлар фикрига кўра АҚШ 2018 йилда “Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса ғалаба учун” шиори остида яшайди, яъни америкада ҳарбий харажатлари миқдорини кескин ошиб, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, таълим соҳаларда, яшил энергетика соҳаларидаги харажатлар камаяди.
Доналд Трамп 2018 йил учун Конгрессдан ҳарбий харажатларга 639 миллард доллар сўраган. Бу 2017 йилга нисбатан 52 миллиардга кўп. Пентагон уни қўллаб қувватламоқда. Улар атйишига қараганда “Россиянинг қанотли ракеталарига нисбатан АҚШнинг ҳимояси йўқ" эмиш.
Стокхолм институти хабарида айтилишига кщра, дунёнинг нефт экспортчи мамлакатлари ўзларининг ҳарбий харажатларини сезиларли даражада қисқартирмоқда. Хусусан, Саудия Арабистони (-30%), Венесуэла(-56%), Озарбайжон (-36%). Ҳисоботда, Қозоғистон ҳам ўз ҳарбий харажатларини қисқартиргани қайд этилган.
Ўзбекистоннинг ҳарбий харажатлари 2003 йилдан буён эълон қилинмаган.