Хабаровскдаги ФСБ қабулхонасига уюштирилган ҳужумда ўзбекистонлик қурбон бўлган

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишСотрудник ФСБ
Сотрудник ФСБ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фожеадан кейин, ушбу ҳужум учун жавобгарликни Россияда таъқиқланган “Ислом давлати” ўз бўйнига олган. Россия ҳуқуқни сақлаш органлари ушбу хабарни тасдиқлагани йўқ, айни дамда тергов-қидирув ишлари олиб борилмоқда, Коневнинг шериклари бўлганлиги гумон қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 апр – Sputnik. Россиянинг Хабаровск шаҳридаги Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) қабулхонасига уюштирилган ҳужум натижасида қурбон бўлган шахс Ўзбекистон фуқароси бўлган, деб хабар қилмоқда РИА новости, Қирғизистоннинг Хабаровскдаги консули   Кадырбек  Мырзабев cўзларига асосан.

«Ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси эди. Унинг жасади бугун ватанига жўнатилади. У бўйдоқ, Хабаровскда унинг оиласи йўқ», — деди Қирғизистон консули.

Эслатиб ўтамиз, 21 апрел куни Хибаровскдаги ФХХ бўлими қабулхонасига қуролли ҳужум уюштирилган эди. Жиноятчи қабулхонага кириб у ерда бўлганларни ўққа тутган. Оқибатда ФСБ офицери, ва ташриф буюрувчи қурбон бўлган, яна бир киши жароҳатланган.

Антитеррористические учения спецназа УФСБ и УМВД России - Sputnik Ўзбекистон
Хабаровскда ФСБ биносига уюштирилган ҳужумда икки киши ҳалок бўлди

ФСБ хабарига кўра, ҳужум қилган шахс йўқ қилинган, у ҳали 18 ёшга тўлмаган Россия фуқароси Антон Конев бўлиб чиқди. ФСБ идорасига ҳужум қилишдан олдин у мерганлик клуби инструкторини отиб ўлдирган ва у ердан иккита тўппонча ва карабин ўғирлаб кетган.

Россия ОАВлари хабарига кўра Антон Конев неонацст қарашларга эга бўлган,  ҳужум қилишдан олдин у ижтимоий тармоқларда барча билан хайрлашиб, “яшашга халал бераётганлар билан ҳисоблашиб олиши кераклигини” айтган.

Фожеадан кейин, ушбу ҳужум учун жавобгарликни Россияда таъқиқланган “Ислом давлати” ўз бўйнига олган. Россия ҳуқуқни сақлаш органлари ушбу хабарни тасдиқлагани йўқ, айни дамда тергов-қидирув ишлари олиб борилмоқда, Коневнинг шериклари бўлганлиги гумон қилинмоқда. 

Янгиликлар лентаси
0