ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Хабаровскда ФСБ қабулхонасига уюштирилган ҳужум оқибатида икки киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости муассасанинг жамоат билан алоқалар марказига асосланиб.
"Йигирма биринчи апрель куни маҳаллий вақт билан соат 17.02да Россия ФСБнинг Хабаровск ўлкаси бошқармаси қабулхонасига номаълум шахс бостириб кириб қабулхонадагиларга қарата ўқ узди. Оқибатда бир нафар ФСБ ходими ва қабулхонада бўлган МДҲ фуқароларидан бири ҳалок бўлди, яна бир фуқаро жароҳатланди. Ҳужум қилган шахс йўқ қилинди", — дейилади хабарда.
Воқеа жойида тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.