Май ойида Ўзбекистон маданий мероси конгресси бўлиб ўтади

© Sputnik / Вадим ШекунЭкспозиция выставки "Культурное наследие Узбекистана"
Экспозиция выставки Культурное наследие Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунёда "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг муқобили йўқ ва халқаро экспертлар фикрича, қамров жиҳатидан ҳам унга тенг келадигани топилмайди

ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. 15-16 май кунлари Тошкент ва Самарқандда "Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва мамлакатлар орасидаги мулоқот сари йўл" мавзуида халқаро илмий-маданий конгресс ўтказилиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда UT.uz.

Тадбирда Ўзбекистон маданий-тарихий меросини сақлаб қолиш ва тарғиб қилиш, шарқшунослик, тарих, шарқ қўлёзмачилиги, нумизматика, текстил, кулоллик йўналишларида иш олиб борувчи 120дан ортиқ хориж ва 100 нафар ўзбекистонлик олим ва экспертлар иштирок этишади. Улар орасидан таниқли олимлар, музей ва илмий институтлар раҳбарлари, илмий журналлар муҳаррирлари, таниқли коллекционерлар ҳамда ЮНЕСКО ва ICOMOS (Ёдгорлик ва диққатга сазовор масканларни сақлаш бўйича халқаро кенгаш) вакиллари ўрин олган.

Тошкентда «Эски шаҳар" маданий-тарихий маркази яратилади

"Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" маданий-маърифий медиалойиҳаси тақдимоти тадбирнинг асосий воқеаси ҳисобланади.
Унда "Ўзбекистон маданий мероси" туркумида учта тилда нашр этилган дастлабки китоб-альбомнинг беш жилди намойиш этилади.

Бундан ташқари, нашрга тайёрланаётган "Ўзбекистон мусиқий мероси", "Давлат Эрмитажи тўплами", "Давлат тарих музейи тўплами", "Шарқ қўлёзмалари институти тўплами", "Ўзбекистон гиламдўзлиги: асрлар давомида сақланган анъана" ва "Германия музейлари тўплами" тақдимоти ўтказилади.

Тадбир иштирокчиларига дунёнинг турли музейларида сақланаётган Ўзбекистонга оид коллекциялар ҳақидаги ҳужжатли фильмлар намойиш этилади. Лойиҳа ижодий гуруҳи ушбу мақсадда жаҳоннинг 15та музейида ўзига хос лавҳаларни суратга туширди ва таниқли олимлар билан суҳбатлар уюштирди.

Таъкидлаш жоизки, дунёда "Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида" лойиҳасининг муқобили йўқ ва халқаро экспертлар фикрича, қамров жиҳатидан ҳам унга тенг келадигани топилмайди.

Профессорлар, тарих ва санъатшунослик фанлари докторлари, санъат соҳасидаги етакчи экспертлардан иборат хорижлик иштирокчилар Ўзбекистон тарихий-маданий меросига оид маърузалари билан қатнашадилар.

Тадбир давомида Ўзбекистон маданий-тарихий мероси ва туристик салоҳиятини оммалаштиришга йўналтирилган "Карвон-ТВ" сунъий йўлдош мультимедиа телеканалининг тақдимоти ва очилиш маросими ҳам ўтказилади.

Россия маданият вазирлигидаги учрашув - Sputnik Ўзбекистон
Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади

Конгресс иштирокчилари шунингдек, Ўзбекистон миллий пазандалигининг энг яхши таомларидан тотиб кўришлари, энг ширин палов танловида иштирок этишлари мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Регистон майдонида "Ўзбекистон маданий мероси — бутун инсоният ютуғи" деб номланган 3D мэпинг — ёруғлик-мусиқий томошаси намойиш этилади.

Лойиҳа Ўзбекистон ЭОАВМА, ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси, Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси, Zamon Press Info ноширлик уйи, Uzbekistan Today ахборот агентлиги, "Карвон-ТВ" телеканали томонидан амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0