ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев Остона ҳокими Асет Исекешевга пойтахт марказидаги ҳароба уйларга ишора қилган, деб хабар қилмоқда қозоқ ОАВлари.
Назарбоев пойтахт ҳокимига эски уйлар акс этган суратларни кўрсатган.
"Келинглар, чуқурроқ ишлайлик. Агар шунга зарурат бўлса, бунинг учун махсус маблағ ажратиб, айнан ҳозирнинг ўзида тартибга келтириш керак. EXPO баҳонасида "тозаланиб" олиш имконияти бор. Агар у бу ерда уйлар қурса, унга арзонга тушади. Коммуникациялар, иссиқлик таъминоти, ҳамма шароит муҳайё. Шаҳарнинг марказий туманларини ғариб турар-жойлардан озод этиш лозим. Агар бунинг учун Парламентда махсус қонун қабул қилиш керак бўлса, келинглар, шундай қилайлик. Чунки бу ер пойтахт, бу ерда бутун мамлакат манфаати мужассам", — қўшимча қилган Назарбоев.