Суғориш мақсадларида Амударё ва Сирдарё сувларидан ортиқча фойдаланиш натижасида 1960 йиллардан денгиз сатҳи (ундаги сув ҳажми ҳам) тезлик билан пасая бошлади.
1989 йилда денгиз иккита алоҳида сув ҳавзаси — Шимолий (Кичик) ва Жанубий (Катта) Орол денгизига ажралди.
2014 йилда Жанубий (Катта) Орол денгизининг шарқий қисми буткул қуриб, денгизнинг атиги 7297 км² қисми қолди. 2015 йил баҳорида вақтинчалик сув билан тўлган (бутун денгизнинг 10 780 км² қисми) денгиз ўша йилнинг кузига келиб 8303 км²га қисқарди.
Бир пайтлар Орол денгизи дунёда катталиги жиҳатидан тўртинчи ўринда турувчи кўл ҳисобланарди.
Орол денгизи қанчалик ўзгаргани ва уни қутқариш учун нималар амалга оширилаётгани ҳақида инфографикамизда танишинг.