Тошкент-Андижон йўналишидаги икки рейс бекор қилинди

Oбуна бўлиш
Поездлар ҳафтасига икки марта Қамчиқ довони орқали ҳаракатланади. Ўзбекистон ФВВ шу кунларда республканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел кетиши ва кўчки рўй бериши хавфи ҳақида огоҳлантирган

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ душанба кундан бошлаб Тошкент — Андижон — Тошкент йўналишидаги поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилиши ҳақида огоҳлантирди.

Таъкидлаш лозим, поездлар ҳафтасига икки марта Қамчиқ довони орқали ҳаракатланади.

"Ўзбекистон темир йўллари" чипталар нархи арзонлашганини маълум қилди
"Техник сабабларга кўра битта рейсдан Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги 60/59 сонли поезднинг 17.04.17 дан бошлаб ҳар душанба кунги ва 62/61 поезднинг 19.04.17 дан бошлаб ҳар чоршанба кунги рейслари бекор қилинади", — дейилган хабарда.

Поездлар ҳаракатланиши қачон қайта тикланиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Ўзбекистон Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги матбуот-хизмати эса об-ҳаво шароитлари ёмонлашиши туфайли кўчки юз бериши эҳтимоли катталиги ҳақида огоҳлантирган. Вазирлик хабарига кўра, Тошкентга яқин ҳамда республиканинг тоғли ҳудудларида сел кетиши ва кўчки рўй бериши хавфи мавжуд.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0