ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Россияда Ўзбекистонга нефть етказиш имкониятини ўрганиб чиқиш учун ишчи гуруҳи тузилди, деб хабар бермоқда RNS агентлигига таянган ҳолда UzDaily.
Россия Федерацияси энергетика вазири ўринбосари Кирилл Молодцовнинг таъкидлашича, Ўзбекистонга Қозоғистон орқали нефть етказишнинг иккита эҳтимолий маршрути мавжуд. Унинг сўзларига қараганда, улар ҳозирда ўрганиб чиқилмоқда.
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлган ташрифи доирасида Россия президенти Владимир Путин билан биргаликда қабул қилинган баённомада "Ўзбекистон ва Россия ўртасида нефт ва газ соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олишгани" қайд қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.