Россия Ўзбекистонга божсиз нефть етказиб бериши мумкин

© REUTERS / Sergei KarpukhinДобыча нефти
Добыча нефти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йил охирларида Ўзбекистон ҳукумати Омск-Павлодар-Чимкент-Зафаробод магистрал қувури орқали божсиз нефть етказиб берилишини сўраган

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Россия Ўзбекистон билан божсиз нефть етказиб бериш бўйича музокаралар ўтказди, деб хабар берди "Кун.уз".

Ўтган йил охирларида Ўзбекистон ҳукумати Омск-Павлодар-Чимкент-Зафаробод магистрал қувури орқали божсиз нефть етказиб берилишини сўраган, бироқ Россия раҳбарияти бунинг техник имконияти мавжуд эмаслигини айтганди. Қозоғистон транзит борасида ўз ёрдамини таклиф қилганидан сўнг музокаралар давом этди.

Нефть қазиб олиш - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга нефть етказиб бериш бўйича таклиф тайёрлайди

"Ўзбекистонга нефть етказиб беришдан манфаатдор томон "Лукойл"дир, асосан унинг хом ашёси ушбу республикага етказилади", — дея изоҳлаган манба.

Бошқа бир манба нефть экспортида "Газпром нефть", "Русснефть" ва "Роснефть" компаниялари ҳам иштирок этиши мумкинлиги, бунда "Роснефть"нинг Хитойга нефть етказиб бериш бўйича мажбуриятлари инобатга олиниши ҳақида сўз юритган.

Бироқ ҳозирча, "Лукойл" матбуот хизмати Ўзбекистонга нефть етказиб бериш бўйича ариза топширгани ёки йўқлиги ва унинг ҳажми қанча бўлиши ҳақидаги саволларга изоҳ бермаган.

"Гап йилига унча катта бўлмаган миқдор, 200 минг тонна нефть ҳақида бормоқда", — деган музокаралар жараёнидан хабардор манба.

Аммо Россия энергетика вазирлиги бу рақамни тасдиқлаганича йўқ.

"Россиядан Ўзбекистонга божсиз нефть етказиб бериш борасида музокаралар давом этмоқда. РФ ҳукумати топшириғига кўра, масала ечими муҳокама қилинмоқда", — дейишган Энергетика вазирлигида.

Бу масаланинг ечими сифатида Россия нефтининг Қозоғистон орқали транзит қилиниши айтилмоқда.

Ўзбекнефтегаз биноси - Sputnik Ўзбекистон
"Казмунайгаз" Ўзбекистонга хом нефт еткизиб беради

Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумабаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ушбу республикага ташрифи чоғида "КазМунайГаз" миллий нефтгаз компанияси Россия нефтини Ўзбекистонга транзит қилиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилганди.

"Ўзбекнефтегаз" Миллий холдинг компанияси матбуот хизмати компания Қозоғистоннинг "Казмунайгаз" АЖ билан нефть ва газ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишганини билдирганди.

Бугунги кунда Ўзбекистон жануби-ғарбий нефть конларида 3 млн тонна атрофида нефть қазиб олинади. Мамлакатдаги 3та нефтни қайта ишлаш заводида эса 11 млн тоннага яқин хом ашёни қайта ишлаш имкони мавжуд. Нефть маҳсулотлари истеъмоли йилига 3,5 млн тоннани ташкил этади.

Бундан ташқари, "Лукойл" компанияси Ўзбекистон ёқилғи бозорини истиқболли деб билади.

Қозоғистон эса Россия нефтининг Ўзбекистонга етказиб берилишида ЖСТ (Жаҳон савдо ташкилоти) қоидаларига амал қилинишининг кафолати бўлиб хизмат қилади.

Нефтни қайта ишлаш мажмуаси - Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга божсиз нефть етказиб беролмаслигини билдирди

ЖСТ шартларига кўра, Россия айрим мамлакатларга божсиз нефть етказиб беришни йўлга қўйса, бунда ташкилотнинг бошқа аъзолари ҳам ундан шуни талаб қилишлари мумкин бўлади.

Агар Қозоғистон транзит мамлакати бўлса, ЖСТ қоидаси бузилмайди. Чунки Россия ва Қозоғистон ўртасида маҳсулотлар ва хизматларнинг эркин айланиши хусусида келишув мавжуд.

Таъкидлаш жоизки, Россиянинг "Лукойл" компанияси Ўзбекистондаги энг йирик хорижий инвестор ҳисобланиб, у 5 млрд доллар сармоя киритган.

Янгиликлар лентаси
0