Ўзбек милицияси Япония, Малайзия ва Хитой полициячиларидан тажриба ўрганади

© AP PhotoПатрул машинаси
Патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида маҳкама раҳбари, генерал-майор Абдусалом Азизов ва Япониянинг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Нобуаки Ито ўртасида ўтказилган учрашув давомида айтиб ўтилди

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нобуаки Ито Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига ташриф буюрди, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Ўзбек милициясининг кечаси ва бугуни
Ўзбекистон ИИВ раҳбари Абдусалом Азизов элчи Нобуаки Итога мурожаат қилар экан "Япония Ўзбекистондан олисда жойлашган бўлса-да, аммо биз ҳар доим Япония ҳукумати ва халқи эътибори ҳамда қўллаб-қувватлашини ҳис қилиб турамиз", деган. Шунингдек, кунчиқар мамлакат биринчилардан бўлиб Ўзбекистон суверенитетини тан олганлиги, мамлакатни ривожлантирувчи муҳим соҳаларда ҳар томонлама ёрдам бериб келгани ҳам кўп нарсадан далолат беришини қайд этган.

Ўзбекистон ва Япония сингари дўстона давлатлар ўртасида давлатлар ва идоралараро самарали ва яқин ҳамкорлик йўлга қўйилгани таъкидланган.

Жумладан, Ўзбекистон ва Япония Ички ишлар маҳкамалари ўртасида хавфсизлик масалаларида ва халқаро терроризм ҳамда жиноятчиликнинг бошқа турларига қарши кураш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилгани айтиб ўтилган. Ўзбекистон ИИВ ходимлари делегациялар таркибида япониялик ҳамкасблари билан бир неча бор учрашганликлари ва профессионал соҳада ўзлари учун кўплаб янги ва фойдали кўникмалар олганликлари таъкидланган.

"Муҳатарам Президентимиз Шавкат Миромонович жамоатчилик хавфсизлигини таъминлаш борасида Япония, Малайзия ва Хитой ҳуқуқ-тартиботчилари тажрибасини ўрганишни ва ўзлаштиришни таклиф этдилар. Ва бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик жиҳатдан ҳам жуда фойдали бўларди. Японияда, худди Ўзбекистонда сингари, миллий урф-одатлар ва анъаналарга садоқат, катта авлодга ҳурмат-эҳтиром, ёшларнинг Ватанга муҳаббат руҳида тарбия қилинишига катта эътибор кўрсатилади. Мана шу умумий моҳият бизнинг халқларимизга янада яқинроқ бўлиш ва ўзаро алоқа қилиш имконини беради", — деган вазир, генерал-майор Азизов.

ИИБ ходими - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ Мирзиёев талабини бажаришга киришди
Япония Элчиси суҳбат давомида дипломатик корпусларни қўриқлаётган Ўзбекистон Ички ишлар ходимларининг профессионаллиги ва ўз бурчига садоқати энг юқори мақтовларга лойиқлигини эътироф этган. Шунингдек, Элчи Ўзбекистонга ҳар йили дунёнинг турли бурчакларидан жуда кўплаб сайёҳлар ташриф буюришларини, улар орасида бошқа мамлакатлар қаторида, Япония фуқаролари ҳам борлигини ва улар Ўзбекистон ҳудудида тўлиқ хавфсизликда эканини қайд этган. Элчининг сўзларига кўра, бу — Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг жиноятчиликни турли шаклларига қарши курашишда қобилияти тасдиғи бўлиб, айнан шунинг учун мамлакатда тинчлик ва осойишталик ишончли сақланиб келинмоқда.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Янгиликлар лентаси
0