ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. КХДР АҚШга ракета зарба берилиши "ўхшатиб кўрсатилган" видеони намойиш қилди, деб хабар тарқатди РИА Новости.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг бобоси Ким Ир Сен таваллудининг 105 йиллигига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда намойиш қилинган видеода янги баллистик ракета учирилиши тасвирланган.
Кадрларда снаряд океан устидан учиб ўтиб, АҚШ шаҳарларидан бирига зарба бериши акс эттирилган. Кейинги кадрларда қабристон фонида ёнаётган Америка байроғи пайдо бўлади.
Қўшиқларни бирини матнида "Тэпходон ракетаси чақмоқ мисоли ва империализмга чақириқ ташлашга тайёр"лиги ҳақида сўзлар бор.
Вашингтон Пхеньянга мавжуд воситалар билан таъсир ўтказишга ва "тинчликни куч билан ўрнатишга" тайёрлиги ҳақида бир неча бор айтган. Бунга жавобан Шимолий Корея провокацияларга ядро зарбаси билан жавоб қайтаришини маълум қилган.