Ўзбекистонда раҳбарларни тайёрлаш тизими такомиллашмоқда

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишТайёрлов курслари
Тайёрлов курслари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан матбуот анжумани ўтказилди

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистонда раҳбарларни тайёрлаш тизими такомиллашмоқда, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Папка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек амалдорларига одобнома дарси ўтилади
"Мамлакатимизнинг стратегик мақсадларига эришиш салоҳиятли раҳбар кадрлар тайёрлаш масаласи билан узвий боғлиқ. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Президентимиз танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши лозимлигини таъкидлади" — дейилган хабарда.

Таъкидланишича, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида давлат бошқаруви органларининг раҳбар ходимларига қўйилаётган талаблар, уларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Тадбирда раҳбар ходимларни тайёрлаш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш бўйича илғор хорижий тажриба ҳамда мамлакатимиздаги ҳолат ҳақида академия раҳбар ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, «Электрон ҳукумат» тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари сифати ва самарасини ошириш цингари чора-тадбирларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикрлар билдирилди.

Журналистларнинг саволларига мутахассислар жавоб қайтарди.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

Янгиликлар лентаси
0