Ўзбекистонда Сурияга кетишга тайёрланган йирик гуруҳ аъзолари судланди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишруки наручники
руки наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга боришни мўлжаллашади. Улар шунингдек, ИШИД томонида жанг қилаётган тўдаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида "умумий жамғарма"га ҳар бири ҳар ойда 2-3 минг рублдан пул ташлаб туришади.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ходимлари 16 кишидан иборат экстремистлар гуруҳи фаолиятига чек қўйдилар. Уларнинг барчаси Краснодарда ишлаб юрган чоғларида экстремистик гуруҳ аъзоларига айланишган. Бу ҳақда Sputnik мухбирига куч тизими вакили хабар қилди.

Эксперт Российского института стратегических исследований Игорь Николайчук - Sputnik Ўзбекистон
Дўппи кийган террорчилар ёки ИДнинг ини қаерда
Краснодардаги диний-экстремистик гуруҳни ўзбекистонлик Олимжон Ҳасанов ва Мақсад Матяқубовлар ташкил этишади. Улар гуруҳга бошқа ватандошлари: Ғайрат Яқубов, Ўткир Матяқубов, Азамат Пўлатов, Мурот Аширов, Жўрабек Қурбонов, Жасур Матяқубов, Шерзод Язилов, Даврон Маткаримов, Икром Йўлдошев, Санжар Собиров, Қувонч Мадаминов, Тўлқин Мадаминов, Одилбек Маткаримов ва Ҳамро Асқаровларни жалб этишади.

Экстремистик гуруҳ аъзолари тунлари йиғилишиб интернет орқали ИШИД террорчилик ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ видеолавҳаларни томоша қилишган. Улар жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга боришни мўлжаллашади. Гуруҳ аъзолари шунингдек, ИШИД томонида жанг қилаётган тўдаларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида "умумий жамғарма"га ҳар бири ҳар ойда 2-3 минг рублдан пул ташлаб туришади.

Улар мунтазам йиғилишлари чоғида Ўзбекистон конституцион тузумини ағдаришга даъват қилувчи ёзувларни тинглашади, "ислом давлати" террорчиларининг мурожаатлари ёзилган лавҳаларни томоша қилишади.

Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уларга нисбатан жиноят иши қўзғатди ва гуруҳнинг етти нафар аъзоси мамлакатга қайтиб келганларида ҳибсга олинди. Экстремистик гуруҳ аъзолари билан боғлиқ жиноят иши жиноят ишлари бўйича Гурлан туман судида кўриб чиқилди.

Диний оқимларга қўшилган 19 ёшли ўзбекистонлик 7 йилга қамалди
Азамат Пўлатов, Ғайрат Яқубов, Ўткир Матяқубов ва Даврон Маткаримовлар 8,5 йил, Икром Йўлдошев 6,5 йил, Тўлқин Мадаминов, Санжар Собиров ва Қувонч Мадаминовлар 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Олимжон Ҳасанов, Мақсад Матяқубов, Мурот Аширов, Шерзод Язилов ва Жўрабек Қурбоновлар Туркия орқали Сурияга ўтиб кетишга муваффақ бўлишган. Уларга сиртдан айблов эълон қилинди ва уларга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Жасур Матяқубов шунингдек, Жиноят кодексининг 244-2 моддаси билан айбдор деб топилди ва уч йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинди. Одилбек Маткарим ва Ҳамро Асқаров билан Хоразм вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тегишли профилактика суҳбатлари ўтказилди.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

 

Янгиликлар лентаси
0