Тошкент шаҳрида 5 нафар мактаб ўқувчиси "ўлим гуруҳи"дан сақлаб қолинди

CC0 / pixabay / Компьютер олдидаги бола
Компьютер олдидаги бола - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Статистикага мувофиқ, 2016 йил ичида дунёнинг турли бурчакларида 720 нафарга яқин болалар ўлимга чорловчи ғоялар қурбонига айланишган

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Таассуфки, бундай ўйинлар кўпроқ биздан олисда содир бўляпти, деб бефарқ қараб бўлмайди. Чунки сўнгги пайтларда улар мамлакатимиз ўсмирларини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ, деб хабар қилган Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Экран смартфона - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 36 ўсмир "ўлим гуруҳи"га кирганлиги аниқланди
Хабарда айтилишича, жорий йил март ойининг нав­батдаги профилактика кунида Тошкентнинг Яккасарой туманидаги 135-умумтаълим мактабида ўтказилган "Давомат" тадбирида ўқувчиларнинг нафақат дарсларга қатнашиши, балки уларнинг одоб-ахлоқ қоидаларига қанчалик риоя этаётгани ҳам эътибордан четда қолмади.

Мактабнинг бир синфига кирганда туман ички ишлар бошқармаси ходимлари ўқувчиларнинг билакларини текшириб кўришга қарор қилди. Кутилмаган ҳолат рўй берди: икки ўқувчининг билакларида ўткир буюм билан кесиб чизилган балиқнинг расми борлиги аниқланди.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув давомида ушбу ўқувчилар интернет тармоғида "кўк кит" номи билан тарқалган ўйиннинг видеоролигини кўриб, билакларига китнинг суратини чизганликлари маълум бўлди.

Ўқувчиларнинг ота-оналари бундан мутлақо бехабар экан. Аянчли ҳодиса қандай оқибатга олиб бориши нафақат ўқувчилар, балки ота-оналарга чуқур тушунтирилди.

Милиция патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўзига хос "ўлим гуруҳлари" пайдо бўлди
Шу билан бирга, ИИББ вакили "Тошкент" телеканалининг "Пойтахт" ахборот дастурига берган интервьюсида таъкидлашича, Тошкент шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари якуний мақсади ўз жонига суиқасд қилиш бўлган "кўк кит" ўйинида 15-даражага ўтган беш нафар мактаб ўқувчисини "ўлим гуруҳи"дан сақлаб қолган.

Дарҳақиқат, замонавий технологиялар жадал ривожланаётган даврда хавф-хатар кутилмаган жойлардан келмоқда.

Бу жараёнда эса ўз фарзандларининг тақдирига бефарқ бўлган кишилар манфур ниятли кучлар ишини осонлаштиряпти. Бугунги хавф-хатарни инобатга олиб, ота-оналар ҳар лаҳза, ҳар қадамда фарзандидан бохабар бўлиб туриши керак. Шунда у нафақат ўз фарзандининг, балки бошқаларнинг ҳам келажагини асраб қолган бўлади.

Янгиликлар лентаси
0