ОАВ: Трамп Афғонистонга бомба ташланишидан бехабар бўлган

© REUTERS / Carlos BarriaПрезидент США Дональд Трамп
Президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ маъмуриятидаги юқори лавозимли амалдорнинг айтишича, Трамп генералнинг ушбу бомбадан фойдаланиш ҳақидаги қароридан бомба ташлангунига қадар бехабар бўлган

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти "Ислом давлати" террорчилик гуруҳига қарши курашда ҳарбий қўмондонларни мустақил қарор қабул қилишга чақирди, деб хабар бермоқда РИА Новости Wall Street Journalга асосан.

Wall Street Journalнинг қайд этишича, Барак Обама қўмондонлар уларнинг ҳаракатлари кўпинча Оқ Уй томонидан чекланганлигидан шикоят қилишган. Эндиликда эса уларга маъмурият билан маслаҳатлашмасдан қарор қабул қилиш эркинлиги берилган. Газетанинг маълумот беришича, Трамп 13 апрель куни Пентагонга эркинлик берганини таъкидлаган.

КХДР баллистик ракеталарни учирмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея учун томоша ёхуд АҚШ нега Афғонистонга "бомбаларнинг онаси"ни ташлади?

Трамп маъмуриятининг янгича ёндашуви Афғонистонда намоён бўлди. Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондони генерал Жон Николсон Афғонистон шарқида ИДга қарши ўта кучли бомбадан фойдаланишга қарор қилди.

АҚШ маъмуриятидаги юқори лавозимли амалдорнинг айтишича, Трамп генералнинг ушбу бомбадан фойдаланиш ҳақидаги қароридан бомба ташлангунига қадар бехабар бўлган. Яна бир расмий шахс АҚШ мудофаа вазири Жеймс Мэттиснинг сўзларидан иқтибос келтиради. "Жаноб Мэттис уларга ҳозир илгаригидек эмаслигини, "барча бомбаларнинг онаси"ни ташлашдан олдин рухсат сўраш шарт эмаслигини айтди", — деб ёзади газета.

Пайшанба куни АҚШ Афғонистонда ИД жангариларига қарши ўта кучли бомбадан фойдаланди. Бомбанинг вазни 9,5 тоннага тенг бўлиб, АҚШ 15та ана шундай бомбага эга эканлиги таъкидланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0