Ислом Каримов номидаги Фонд эълон қилган танлов ғолиблари аниқланмоқда

© Пресс-служба Правителсьтва КыргызстанаЦеремония прощания с Исламом Каримовым в Самарканде
Церемония прощания с Исламом Каримовым в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таълим гранти учун саралаш танловида Ўзбекистон олий ўқув юртларининг 300га яқин битирувчилари иштирок этдилар. Улардан 25 нафари танловнинг охирги босқичига ўтиб, IELTS тестларида иштирок этди

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ислом Каримов номидаги Фонд томонидан шу йилнинг январь ойида эълон қилинган Европа ва АҚШ олий ўқув юртларида магистратура йўналиши бўйича таҳсил учун грант доирасидаги саралаш танлови якуний босқичга келди. Бу ҳақда Лола Каримова-Тилляева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Саралаш имтиҳонлари бир неча босқичда амалга оширилиб, чет тилидан махсус тест, танланган мутахассислик бўйича тест ва суҳбат, мутахассислар билан суҳбат, IELTS тестларидан иборат бўлди.

Ўзбекистон биринчи президенти Ислам Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов хайрия фонди хорижда ўқиш учун биринчи танлов эълон қилди

Таълим гранти учун саралаш танловида Ўзбекистон олий ўқув юртларининг 300га яқин битирувчилари иштирок этдилар. Улардан 25 нафари танловнинг охирги босқичига ўтиб, IELTS тестларида иштирок этди.

Ҳозирда ғолиблар сони ва рўйхатини аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ғолиблар танлов давомида ўтказилган барча тест ва имтиҳонларда эгалланган балларнинг умумий йиғиндиси асосида танланади. Энг кўп балл тўплаган номзодлар Европа ва АҚШ олий таълим муассасаларида магистрлик йўналишида таҳсил олиш имконига эга бўладилар.

Лола Каримова-Тилляева имтиҳон синовларини ўтказишда амалга оширган кўмаклари учун Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Британия Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкентдаги филиали, ИНХА университети ҳамда Ўзбекистоннинг бошқа олий таълим муассасаларига миннатдорлик билдирди.

"Европа ва АҚШнинг пешқадам олийгоҳларида таълим олган кадрлар келажакда Ватанимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшишига аминман. Танлов иштирокчиларига омад тилайман!", деб сўзларини якунлайди у.

Янгиликлар лентаси
0