ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Тошкент Стокгольмдаги терактда гумонланган Рахмат Акилов "ИД" аъзоси бўлганини тасдиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Нашрга кўра, бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов журналистлар билан учрашув вақтида маълумот берган, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг 7 апрел куни Рахмат Акилов Швециянинг Стокголм шаҳрида террорчи юк машинасини олиб қочиб одамлар устига ҳайдаган. 4 киши қурбон бўлган, улар орасида 11 ёшли бола ҳам бор. Терактда 15 киши жароҳат олган. Кейин маълум бўлишича ушбу қабиҳ ишда ўзбекистонлик Рахмат Акилов гумон қилинаётган экан.
2017 йилнинг феврал ойида Ўзбекистонда Акиловга нисбатан ЖКнинг диний экстремизм, экстремистик ташкилотлар фаолиятида иштирок этиш каби бандлари бўйича жиноий иш қўзғатилган ва халқаро қидирувга берилган.