Москвада Қирғизистон фуқаролари ёппасига қўлга олинди

© Sputnik / Александр Уткин / Медиабанкка ўтишРоссия ИИВ Федерал миграция хизмати ноқонуний мигрантлар орасида текшриув ўтказмоқда
Россия ИИВ Федерал миграция хизмати ноқонуний мигрантлар орасида текшриув ўтказмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москвада 50 нафар қирғизистонлик қўлга олинган, улардан 40 нафари қўйиб юборилган. Ўн нафарининг тақдирини эса суд ҳал қилиши айтилмоқда

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Россия ҳуқуқ-тартибот органлари Москва шаҳрида 50 нафар Қирғизистон фуқаросини қўлга олишди, деб хабар қилди Россиядаги Қирғизистон элчихонаси матбуот-хизмати.

Мигрантлар - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар энди Россияга "спецзаказ" бўйича борадими?
Қирғизистон фуқароларининг ёппасига қўлга олиниши 12 апрел куни рўй берган. Қўлга олинганларни ҳимоя қилиш мақсадида Москва шаҳридаги Қирғизистон элчихонаси ходимлари ҳодиса рўй берган жойга етиб борганлар.

Қирғизистон дипломатик ваколатхонаси аралашувидан сўнг қўлга олинган 50 нафар қирғизистонликнинг 40 нафари текширув ишларидан сўнг қўйиб юборилган. Қолган 10 нафар фуқаро тақдири эса 48 соат ичида маҳаллий суд томонидан ҳал қилиниши айтилмоқда.

Хабар берилишича, улар Россия Федерацияси миграция қонунчилигини бузганликлари аниқланган.

Янгиликлар лентаси
0