ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. "Ислом давлати" йўқ қилинадиган тақдирда, унинг ўрнига янги террорчилик уюшмаси пайдо бўлади, шу боис исломий давлатлар ўз аҳолисига тараққиётнинг муқобил вариантини таклиф қилишлари лозим, деб таъкидлади Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев "Мир" телерадиокомпаниясига берган интервьюсида.
"Биз бугунги кунгача Ғарб одамларнинг менталитетини, у ёки бу давлат цивилизациянинг қайси босқичида турганини ҳисобга олмаган ҳолда ўз тартиблари, қадриятларини сингдиришга ҳаракат қилаётганини кузатмоқдамиз. Ироқ, Сурия ва Ливияда бугунги аҳвол мана шу суқилиш натижасидир. Менинг фикримча, ҳеч ким у ёки бу давлатга ўз қарашларини сингдиришга ҳаракат қилмаса яхши бўлур эди. Ҳар бир давлат биринчи навбатда ўзининг муаммолари билан шуғулланмоғи лозим", — дея фикр билдирган Атамбаев.