Ўзбек-қирғиз чегарасида нохуш ҳодиса юз берди

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекский пограничник
Узбекский пограничник - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Қизилқиёқ-Бўзадир" транзит автойўлида, Ўзбекистон чегарачилари хизмат вазифасини ўтаётган назорат пости яқинига Боткен чегара отрядининг "Бўз-Адир" чегара заставаси бошлиғи маст ҳолда бошқараётган AUDI машинаси келиб тўхтайди

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ўзбек-қирғиз чегараси яқинида юз берган ҳодиса маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарадош ҳудудлар ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштиради

МХХ ДЧҚҚ матбуот хизматининг хабар беришича, 11 апрель куни соат 19:00 атрофида Фарғона вилоятининг Сўх тумани орқали ўтган "Қизилқиёқ-Бўзадир" транзит автойўлида, Ўзбекистон чегарачилари хизмат вазифасини ўтаётган назорат пости яқинига AUDI машинаси келиб тўхтайди. Уни Боткен чегара отрядининг "Бўз-Адир" чегара заставаси бошлиғи, катта лейтенант Э.Асқарбеков маст ҳолда бошқараётган бўлган.

"У қўпол тарзда ва ҳақоратлар билан Ўзбекистон ҳарбий хизматчиларидан ушбу ҳудудни тарк этишларини ноҳақ равишда талаб қилади. Чегара хизматчилари Асқарбековга унинг бу талаби ноўринлигини тушунтиришга ва вазиятни мураккаблаштирмасликка уринишади. Бироқ Асқарбеков Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари ҳарбий хизматчисини маҳкам ушлаб ўзи билан Қирғизистон ҳудудига олиб ўтишга уринади", — деб хабар қилди матбуот хизмати.

Ҳавога огоҳлантирувчи ўқ отилганидан сўнг вазият юмшатилди. Қирғизистон Республикаси билан аҳил қўшничилик муносабатлари инобатга олиниб, юқорида тилга олинган ҳарбий ҳибсга олинмади ва ўз ҳудудига қайтиб ўтиб кетди.

Ўзбек чегарачилари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон чегарачилари январда 137 чегарабузарни қўлга олишди

Ўша куннинг ўзида Боткен чегара отряди вакиллари билан ташкиллаштирилган учрашувда қирғиз томони Асқарбековнинг ҳаракатлари ноқонуний эканлигини тан олмади ва уни ҳар томонлама оқлашга ҳаракат қилди. Бундан ташқари, ўзбек куч тузилмаларининг маълумотларига қараганда, қирғиз томони Асқарбековнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлиги юзасидан экспертиза ўтказишдан бош тортди.

"Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси қирғизистонлик ҳамкасбларини қўл остидаги хизматчиларининг ҳаракатларини холисона баҳолашга ва бундан кейин бундай иғвогарлик ҳаракатларига йўл қўймасликка чақиради", — дея баёнот берди МХХ ДЧҚҚ матбуот хизмати.

Янгиликлар лентаси
0