Ноқулай меҳнат шароити учун қўшимча ҳақ тўланади

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишЦех ишчиси
Цех ишчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий кафолатлар, соғлиқни муҳофаза қилиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини, жумладан, болаларни соғломлаштириш масалалари ҳам жамоа келишувлари ва шартномаларининг муҳим бўлими ҳисобланади. 2016-йилда корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 4 минг 865 ёш оилага маиший техника харид қилиш ҳамда уй-жой қуриш учун фоизсиз cсудалар ажратилди

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан @Жамоа шартномалари ва келишувлари меҳнаткашлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда улар турмуши даражасини оширишнинг асосий омилларидан бири@ мавзуида матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар қилди "Жаҳон" АА.

Telegram messenger - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазирлиги Telegramга ўз стикерларини жойлади
"Жамоа шартномаси корхона, ташкилот ва муассасаларда иш берувчи билан ходимлар ўртасидаги меҳнат, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва касбга оид муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжатдир, – дейди Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларни ҳимоялаш бўлими мудири Маҳмуд Исаев. – Қонун ҳужжатларига кўра, Ўзбекистонда меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик умумреспублика, тармоқ, ҳудудий ва маҳаллий миқёсда амалга оширилади. 2017-2019-йиллар учун тузилган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид бош келишув асосида мамлакатимизда 95 тармоқ, 14 ҳудудий келишув, бевосита корхона, ташкилотларда 158 мингдан ортиқ жамоа шартномалари амал қилмоқда".

Жамоа шартномалари ва келишувлари ходимларнинг манфаатларини ҳимоя қилишда қўл келмоқда. Унга ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш, устамалар, қўшимча тўловлар ва компенсацияларни ўрнатиш тартибига оид аниқ ва батафсил меъёрлар киритилмоқда. Меҳнат хавфсизлиги даражасини ошириш, иш ўринларида санитария-гигиеник вазиятни янада яхшилаш, ходимларни якка тартибдаги ва жамоавий ҳимоя воситалари, санитария-маиший хоналар билан таъминлаш, иш ўринларини шаҳодатдан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўргатиш, тегишли тартибда ходимларга имтиёз ва компенсациялар бериш каби масалалар ҳам ўрин олган.

Ижтимоий кафолатлар, соғлиқни муҳофаза қилиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини, жумладан, болаларни соғломлаштириш масалалари ҳам жамоа келишувлари ва шартномаларининг муҳим бўлими ҳисобланади. 2016-йилда корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган 4 минг 865 ёш оилага маиший техника харид қилиш ҳамда уй-жой қуриш учун фоизсиз cсудалар ажратилди.

Ижтимоий ҳимояталаб оилалар вакилларига моддий ёрдам кўрсатиш учун касаба уюшмалари ва иш берувчилар ҳисобидан қарийб 46 миллиард 150 миллион сўм йўналтирилди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент буйруғи: барча қонунлар ўз вақтида, сифатли ва сўзсиз бажарилсин
Матбуот анжуманида жорий йилда тузилаётган жамоа шартномалари ва келишувларида "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, иш ҳақи ўз вақтида тўланиши, энг кам меҳнат ҳақи стандартларига риоя этилиши юзасидан қўшимча чоралар кўриш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича аттестациядан ўтказиш кўламини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.

Иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, ходимларни тиббий кўрикдан бепул ўтказиш, ноқулай меҳнат шароити учун қўшимча ҳақ тўлаш, ёлғиз кексалар, пенсионерлар, ногиронлар, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш, туризм ва соғломлаштиришни ташкил этиш, ходимлар гимнастикасини жорий этиш каби масалалар ҳам кун тартибидан жой олган.

Мутахассислар журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Янгиликлар лентаси
0