Ўзбекистоннинг саноат маҳсулотлари Тожикистонда намойиш этилади

Oбуна бўлиш
Жорий йил 17-20-апрел кунлари Тожикистон пойтахтида Ўзбекистон саноат корхоналари маҳсулотларининг биринчи кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг саноат маҳсулотлари Душанбеда намойиш этилади, деб хабар қилмоқда "Жаҳон" АА.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камилов Тожикистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди
Хорижий юртларда кўргазма, савдо ярмаркалари ва бизнес учрашувларини ташкил этиш замонавий шароитларда ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий, сармоявий ва иннноватсия сиёсатини илгари суришнинг самарали воситаси ҳисобланади. Қолаверса, бундай тадбирлар ўзаро ҳамкорлик қилаётган давлатларнинг корхоналари ва ишбилармон доиралари учун ҳам фойдали бўлгани баробарида ўша мамлакатлар халқларини ҳам бир-бирига яқинлаштиради.

Кўргазма-ярмарка ташкилотчиларининг маълум қилишларича, бўлиб ўтажак тадбир Ўзбекистон компаниялари вакилларининг тожикистонлик шериклар билан тўғридан-тўғри алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашади.

Музокаралар маҳаллий бозордаги талабни ўрганиш, ҳар икки мамлакатда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан бевосита танишиш, иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликка доир кенг қамровли масалаларни муҳокама этиш имконини беради. Кутилаётган ўзаро манфаатли шартномалар ва келишувлар эса Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтариш, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасидаги мулоқот кўламларини кенгайтириш ва савдо-иқтисодий кўрсаткичларни янада оширишга хизмат қилади.

Душанбеда Ўзбекистон саноат корхоналари маҳсулотларининг кўргазма-ярмаркасини ташкил этиш айнан ана шу мақсадга йўналтирилган. Бу Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг сўнгги йиғилиши чоғида эришилган келишувлар руҳига ҳамоҳангдир.

Янгиликлар лентаси
0