ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Камилов Тожикистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди, деб хабар қилинган Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.
3 Апрел 2017, 19:35
"2017-йил 6-апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга МДҲ иштирокчи давлатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Тожикистан Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожидин Аслов билан учрашди", — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, суҳбат давомида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли йўналишлари, жумладан МДҲ доирасидаги муносабатлар муҳокама қилинди ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилган.
Учрашувда Тожикистон Элчиси Содиқ Имоми иштирок этган.