Тошкентдан уй сотиб олган бошқа шаҳарликлар пропискага қўйилиши мумкин

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Медиабанкка ўтишНа одной из улиц города Ташкента
На одной из улиц города Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Тошкент шаҳридан турар жой харид қилиш орқали бошқа шаҳардан келганлар ва хорижликлар учун пойтахт ҳамда Тошкент вилоятида прописка олиш имкониятини тақдим этишга йўналтирилган иккита қонунчилик ҳужжати лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталига Тошкент шаҳридан турар жой харид қилиш орқали бошқа шаҳардан келганлар ва хорижликлар учун пойтахт ҳамда Тошкент вилоятида прописка олиш имкониятини тақдим этишга йўналтирилган иккита қонунчилик ҳужжати лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди. Бу ҳақда uz24.uz хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда бешта устувор йўналиш бўйича ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга йўналтирилган Давлат дастури бошқа шаҳардан бўлганлар ва хорижликларга Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида прописка олиш учун қиймати энг кам иш ҳақининг 2 минг баравари миқдоридан кам бўлмаган янги уй-жойни харид қилиш (бошқа минтақаларда пропискаси бўлмаган хорижликлар учун — 100 минг АҚШ доллари) ва кўчмас мулк нархидан 5-10 фоиз давлат божини ўрнатиш орқали тақдим этиш имкониятини назарда тутади.

Ўзбек паспорти - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда кимлар прописка қилиниши мумкинлигига ойдинлик киритилди

Биринчи қонун лойиҳасида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли турар жойлар, квартиралар, дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа иншоотлар, биноларни бошқалар ихтиёрига ўтказиш бўйича шартномани тасдиқлаш учун давлат божи миқдори турар жой ёки умумий ҳудудидан келиб чиқиб белгиланишига оид умумий қоидани бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Бу бошқа шаҳардан келганлар ва хорижликларга шартнома қийматига боғлиқ бўлган давлат божи тўланишининг янги механизмини жорий этиш учун зарур.

Иккинчи қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага олинадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — шахслар тоифалари рўйхати тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ўзгартиш ва қўшимчалар киритади.

Унга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги янги уйларда кўчмас мулкни харид қилиш-сотиш бўйича нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахс томонидан Тошкент шаҳри ва вилоятидаги янги уйларда қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2 минг баравари бўлган кўчмас мулкни банк ҳисоб рақамлари орқали ҳисоб-китоб қилинган ҳолда харид қилса, амалга оширилади.

Айнан ушбу нархда Тошкент шаҳри ва вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ва ўша минтақаларда доимий пропискага эга бўлган хорижлик фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам кўчмас мулкни сотиб олади.

Ўзбекистон паспорти. - Sputnik Ўзбекистон
Интернет орқали доимий пропискадан ўтиш ҳақидаги хабарга тузатиш киритилди

Хорижлик фуқаролар ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар пойтахт минтақасида шу тарзда прописка олишлари учун Тошкент шаҳри ва вилоятида қиймати келишув имзоланган кундаги Марказий банк курси билан ва банк ҳисоб рақамлари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда қиймати 100 минг доллардан кам бўлмаган кўчмас мулкни харид қилишлари керак бўлади.

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги янги уйларда кўчмас мулк олди-сотди шартномаларини тасдиқлаш учун қуйидаги давлат божлари миқдори таклиф этилмоқда:

Ўзбекистон Республикасида доимий тарзда яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга ҳамда қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 2 минг бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни харид қилувчи жисмоний шахслар учун — шартнома суммасидан 5 фоиз миқдорида.

Тошкент шаҳри ва вилоятига бошқа давлатлардан келган ва Ўзбекистонда яшаш учун рухсатнома олган ҳамда қиймати шартнома имзоланган кундаги Марказий банк курси бўйича камида 100 минг долларлик кўчмас мулкни харид қилаётган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун — шартнома суммасидан 10 фоиз миқдорида.

Янгиликлар лентаси
0