ТОШКЕНТ, 5 янв — Sputnik. Эндиликда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйҳатга қўйиш ва рўйҳатдан чиқариш учун зарур бўлган ҳужжатлар намуналарини Янги интерактив хизмат порталидан олиш имконига эгадирлар.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг янги интерактив хизмати Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйҳатга қўйиш ва рўйҳатдан чиқариш учун зарур бўлган ҳужжатлар намуналарини олиш имкониятини беради.
Ушбу хизматнинг натижаси Ўзбекистон Республикаси фуқароларини рўйҳатга қўйиш ва рўйҳатдан чиқариш учун зарур бўлган ҳужжатлар намуналарини олиш бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатлар намуналарини олиш учун паспортнинг сканер қилинган нусхасини юклаш керак бўлади.
Душанба куни ушбу портал доимий пропискадан ўтиш учун онлайн-ариза ташлаш имкони мавжудлиги ҳақида хабар берган эди. Сал кечроқ бу янгиликка ўзгартириш киритилди.