Жиззах шаҳридаги Марказий шох кўчага Ислом Каримов номи берилди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишЎзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззах шаҳридаги Халқлар дўстлиги шох кўчасига Ислом Каримов номи берилди

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Жиззах шаҳридаги "Халқлар дўстлиги" шох кўчаси энди Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи билан аталади, деб хабар қилди Жиззах вилоят ҳокимлиги.

Церемония прощания с Исламом Каримовым в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримов ҳайкали Оқсарой қароргоҳи қаршисига ўрнатилади
Хабарда таъкидланишича, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси геодезия ва картография миллий маркази қошидаги эксперт комиссияси берган хулосада маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 25 январь куни имзоланган "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида"ги қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий кўчаларга (маҳаллий давлат ҳокимияти органлари таклифлари асосида) Ислом Каримов номини бериш белгилаб қўйилган эди.

Янгиликлар лентаси
0