Ислом Каримов ҳайкали Оқсарой қароргоҳи қаршисига ўрнатилади

© Пресс-служба Правителсьтва КыргызстанаЦеремония прощания с Исламом Каримовым в Самарканде
Церемония прощания с Исламом Каримовым в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг учта шаҳрида мамлакатнинг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилади ҳамда Самарқандда ёдгорлик мажмуаси барпо этилади

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев учта шаҳарда мамлакатнинг биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш ҳамда Самарқандда ёдгорлик мажмуасини қуриш бўйича лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда nuz.uz "Ўзбекистон" телеканалининг "Ахборот" дастурига асосланиб хабар қилмоқда.

"Халқимиз ва халқаро ҳамжамият Ислом Каримов номини Жорж Вашингтон, Шарль де Голл, Мустафо Камол Отатурк сингари давлат ва сиёсат арбоблари қаторига қўяди", — деди Шавкат Мирзиёев.

Унинг сўзларига кўра, бу биринчи Президент эришган муваффақиятларнинг тан олинишидир.

Ўзбекистон мустақиллигининг 26 йиллигига қадар Самарқанддаги Ислом Каримов дафн этилган жойда ёдгорлик мажмуаси бунёд этилади.

© nuz.uzШавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш бўйича лойиҳалар билан танишди
Мирзиёев познакомился с проектами - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатиш бўйича лойиҳалар билан танишди

Ислом Каримов узоқ йиллар фаолият олиб борган Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов хайрия жамоат фонди ва унинг номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси фаолият кўрсатади.

Қароргоҳ қаршисидаги майдонга эса биринчи Президент ҳайкали ўрнатилади.

Ҳайкал яқинида Ўзбекистоннинг диққатга сазовор масканлари, жумладан Самарқанддаги Регистон майдони, Шаҳрисабздаги Амир Темур майдони, Тошкентдаги "Ўзбекистон" Форумлар саройи ва бошқа объектлар макетлари боғи ташкил этилади.

Самарқанд марказига ҳам биринчи Президент ҳайкали ўрнатилади. Унинг яқинида музей бунёд этилиб, хиёбон атрофига фавворалар ва майсазорлар жойлаштирилади.

Яна бир ҳайкал Ислом Каримов 1986-1989 йиллар давомида Қашқадарё вилояти раҳбари сифатида ишлаган Қарши шаҳрида бунёд этилади.

Янгиликлар лентаси
0