ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 135 та ижро ҳужжати бўйича қарздорлардан 61 миллион 282 минг сўм алимент пуллари ундирилди, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.
Хабарда айтилишича, шунингдек, 17 нафар алимент олувчиларнинг оиласи тикланиб, қарздорларга нисбатан мавжуд бўлган алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари ундирувчиларга қайтарилган. Алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 26 нафар қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиши вақтинча чекланган.
Бундан ташқари, алимент пулларини тўлашдан бош тортган 6 нафар шахсга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукмига асосан уларга тегишли жазо тайинланган.