Алимент тўламайдиганларга нисбатан жавобгарлик кучайтирилмоқда

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСуд рамзи
Суд рамзи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси Процессуал кодексига никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ бир қатор қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар прокуратураси, Жиноят ишлари ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича шаҳар судлари, Адлия бошқармаси, Ички ишлар бош бошқармаси, Маҳалла хайрия жамоат фонди, Меҳнат бош бошқармаси, Суд департаментининг шаҳар ҳудудий бошқармаси, "Тошкент почтампт" филиали билан ҳамкорликда қасддан алимент тўлаймадиганларга нисбатан қўшма қарор қабул қилди, деб хабар беради nuz.uz.

Шаҳар маъмуриятининг маълум қилишича, 2016 йил 1 декабрь ҳолатига суд ижрочилари бўлимлари иш юритувида 21904 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари қайд этилган. Ўтган йилнинг тўрт ойи давомида Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига келиб тушган жами 1524 мурожаатдан 688 тасини (45,1%) даврий алимент қарздорликлар билан боғлиқ масалалар ташкил қилган.

Мазкур қарор оилавий ажралишлар туфайли томонлар ўртасидаги мулкий масалаларни қонун даражасида ҳал этиш, алимент тўловларини ундиришда давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорликдаги фаолияти бўйича механизмларни тартибга солиш билан бирга, ота-оналар ва кези келганда, фарзандларнинг бу борадаги жавобгарлигини оширишга қаратилгандир. Муҳим жиҳати, мазкур қарор, айниқса кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган оилавий ажралишлар оқибатида жабр чекаётган фарзандларнинг манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикаси Процессуал кодексига никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ бир қатор қўшимчалар киритиш режалаштирилмоқда. Яъни никоҳ бекор қилинаётган вақтда судьялар аёл ва унинг фарзандлари қаерда яшаши, фарзандлар ким билан қолишлари, алимент миқдори билан боғлиқ саволларни ҳам биратўла ҳал қилишади.

Янгиликлар лентаси
0