ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп ХХР раиси Си Цзинпинга, Хитой билан савдо келишуви шартлари Пекиннинг "КХДР муаммоларини" ҳал қилишга тайёрлиги билан боғлиқ бўлишини айтиб ўтди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
"Мен ХХР раисига агар улар Шимолий Корея муаммосини ҳал қилишса, АҚШ билан тузиладиган савдо битими улар учун янада яхши бўлишини тушунтирдим", — деб ёзган Америка президенти ўзининг Twitter даги аккаунтида.
North Korea is looking for trouble. If China decides to help, that would be great. If not, we will solve the problem without them! U.S.A.
— Donald J. Trump (@realDonaldTrump) 11 апреля 2017 г.
Трамп шунингдек, агар Пекин ёрдам беришдан бош тортса, АҚШ "КХДР муаммосини" мустақил ҳал этишга тайёрлигини билдирган. "Шимолий Корея "муаммо излаяпти". Агар Хитой бизга ёрдам берса зўр иш бўлар эди. Агар рад этса, бу муаммони уларсиз ҳал қиламиз", — деб ёзган Америка етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ президенти Дональд Трамп ва ХХР Раиси Си Цзинпин 6-7 апрел кунлари Флоридада учрашишган эди.