Ўзбекистонда хориж дипломлари имтиҳонсиз тан олинадиган бўлди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишВручение дипломов с отличием выпускникам МГУ им. М.В.Ломоносова
Вручение дипломов с отличием выпускникам МГУ им. М.В.Ломоносова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга ошириладиган бўлди

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Хорижий давлатларнинг олий ўқув юртларини битирганлар ўз дипломларини таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) нострификациялаш имконига эга бўлдилар.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда LEX.UZ портали.

Просмотр матча Евро-2016 Франция - Исландия в Рейкьявике - Sputnik Ўзбекистон
Уйланмаган талабалар учун Францияда ўқишга танлов эълон қилинди

Ҳужжатга мувофиқ, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни нострификациялаш қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Президент ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш ва баённомалари асосида хорижий давлатларда таълим олган;

Президент ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритишига рухсат этилган хорижий давлатларнинг ОТМларида таълим олган;

мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар)га мувофиқ тасарруфида ОТМлар бўлган вазирлик ва идораларнинг йўлланмалари асосида таълим олган;

Узбекские студенты в посольстве РУз в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик талабалар сони ошишидан хурсанд бўламиз - Татаристон президенти

халқаро тан олинган ташкилотларнинг ОТМлари рейтингида биринчи 500 талик рўйхатига киритилган, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда ДТМнинг қўшма қарори билан ҳар йили рўйхати тасдиқланадиган ОТМларда таълим олган битирувчиларнинг таълим тўғрисидаги ҳужжатлари.

Хорижий давлатларнинг умумий ўрта таълим тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Хорижий давлатларнинг тўлиқ ўрта (тўлиқсиз ўрта, ўрта) маълумот тўғрисидаги ҳужжатларини тан олиш Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0