Йўл қурилишини назорат қилувчи инспекция ташкил этилди

© Sputnik / Igor Ageyenko / Медиабанкка ўтишАсфальт
Асфальт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Инспекциянинг тасдиқланган тузилмасига кўра, унда фаолият кўрсатадиган 26 нафар давлат инспектори Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги йўл қурилиши ишларини мунтазам равишда назорат қилиб боришади

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Йўл қурилишини назорат қилувчи Давлат инспекцияси ташкил қилинди, деб хабар қилмоқда автомобиль йўллари Давлат қўмитаси матбуот хизмати.

"Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 мартдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида"ги қарорига биноан бевосита ҳукуматга бўйсунувчи ҳамда Республикадаги йўл қурилишини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ташкил этилди", дейилади хабарда.

Йўлда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда энди ўнқир-чўнқир йўллар бўлмайди - Мирзиёев фармони
Ҳукумат қарори билан тасдиқланган янги инспекция Низомига асосан, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:

юридик ва жисмоний шахслар томонидан йўл қурилиш ишларида, йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
қурилиши тугалланган йўл объектларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишида қатнашиш;

йўл қурилиши юзасидан шаҳарсозлик қонунчилигига риоя қилиниши устидан назорат қилишни ташкил этиш борасида техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатларни ташкиллаштиришга доир таклифлар киритиш ва унда иштирок этиш;

йўл-қурилиш материаллари, маҳсулотлар ва конструкцияларни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини олиб бориш.

Инспекциянинг тасдиқланган тузилмасига кўра, унда фаолият кўрсатадиган 26 нафар давлат инспектори Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги йўл қурилиши ишларини мунтазам равишда назорат қилиб боришади.

Янгиликлар лентаси
0