Ургутлик наркокурьерлар қўлга олинди

Oбуна бўлиш
Ургутлик беш нафар фуқаро Самарқанд ва Тошкент вилоятларида наркотик контрабандаси ва ноқонуний савдоси билан шуғулланганлиги аниқланди

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Жиноий ишлар бўйича Ургут тумани судида туманнинг беш нафар фуқаросига нисбатан қўзғатилган жиноий иш кўриб чиқилди, деб хабар тарқатди Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, ургутлик фуқаролар Самарқанд ва Тошкент вилоятларида наркотик контрабандаси ва ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келишган.

Айбланувчи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 3 нафар ватан хоинлари фош этилди
"Тергов жараёни давомида аниқланишича, Ургут тумани Сатанг маҳалласида яшовчи 27 яшар А. Ҳақназаров 2015 йилнинг март ойи бошларида Ш. Саломов исмли фуқарога бир неча грамм опиумни пуллаган. Орадан бир ой ўтиб, Ҳақназаров худди шундай операцияни А. Вахобов билан такрорлаган. Бу сафар контрабанда товар миқдори юз граммдан ортиқни ташкил қилган.

Орадан бир мунча вақт ўтиб, ушбу уюшмага тошкентлик Б. Сулаймонов келиб қўшилган", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, икки ой давомида наркокурьерлар бир килограммдан зиёд контрабанда товарни пуллашга муваффақ бўлишган. Республика ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тадбирлар натижасида А. Ҳақназаров топшириғига биноан Тошкентга, Б. Сулаймоновга наркотикларнинг навбатдаги партиясини олиб бораётган А. Вахобов қўлга олинган.

Янгиликлар лентаси
0