Ўзбекистонда 3 нафар ватан хоинлари фош этилди

© Sputnik / Ramil Sitdikov / Медиабанкка ўтишАйбланувчи
Айбланувчи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айни пайтда диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризм дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани кўпчиликка сир эмас. Ёвуз ниятли диний экстремистик ва террорчи оқимларнинг тарафдорлари халқнинг тинч-тотув ҳаётига рахна солишга, айниқса, келажак эгалари бўлган ёшларни йўлдан оздиришга ҳаракат қилмоқда

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Инсоннинг ўз юртига ва халқига хиёнат қилиши оғир гуноҳдир. Ана шу ҳақиқатни англаб етмаганлар бугун оиласи, халқи, Ватанига хоинлик қилиш йўлига кириб қолмоқда. Аммо улар бундай қабиҳликлар ортида аччиқ қисмат ётганлигини афсуски, кеч англамоқда. Дилшод Ҳалимов, Акмал Қаюмов ва Ҳасан Ҳамидов каби кимсалар ана шундай аччиқ қисматга дучор бўлишди, деб ёзади "Зарафшон" нашри.

Диний оқимларга қўшилган 19 ёшли ўзбекистонлик 7 йилга қамалди
Нашрда ёзилишича, мактабни тугатиб, бир оз муддат бекор юрган Дилшод мўмай пул топиш илинжида Россияга жўнайди. Бир неча йиллар давомида ўзга юртда ишлаб, маълум бир вақтларда Ўзбекистонга ҳам келиб кетиб юради. Уйлангандан сўнг турмуш ўртоғи билан яна Россия Федерациясига қайтиб кетади. У ишлаб юрган кезларида тожик миллатига мансуб Баҳодир исмли йигит билан танишиб, ундан диний илм ва намозни ўргана бошлайди.

Интернет тармоғи ва DVD дисклар орқали диний экстремистик ва ақидапарастлик руҳидаги маърузаларни тинглашни одат қилади. Қолаверса, доимий яшаш учун Ўзбекистонга қайтганида ушбу маърузаларни ўзи билан яширин тарзда олиб келади. "Жиҳод", "ҳижрат" ва "халифалик" каби мавзуларга йўғрилган бу маърузаларни оила аъзоларидан пинҳон тутади.

Шундай кунларнинг бирида у масжидга қатнаб юрадиган Акмал Қаюмов билан ҳамсуҳбат бўлади ва унда ҳам ўзидаги каби турли маърузалар борлигини билади. Диний экстремизм ва ақидапарастлик руҳидаги маърузалар уларнинг кўзларига буткул парда тортади. Янги шериклар излаб, қўл телефонларида ушбу маърузаларни олиб юради. Уларнинг навбатдаги шериклари Фирдавс ва Элбек бўлади.

Ҳамтовоқлар тил бириктириб, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тизимига тажовуз қилиш мазмунидаги маърузалардан сабоқ олади. Улар 2013-2015 йиллар давомида жамоат хавфсизлигига қарши жиноят содир этиш мақсадида Афғонистон, Сурия, Ироқ давлатларида ташкил қилинган диний экстремистик гуруҳлар ғояларини бошқаларга очиқдан-очиқ тарғиб қилади.

Россия Федерал Хафвсизлик хизмати - Sputnik Ўзбекистон
Россияда террорчиларга кўмаклашганликда айбланиб 6 нафар марказий осиёлик қўлга олинди
Турли давраларда маъруза ва видеоларни қўйиб, диний суҳбатлар ўтказади. Кишиларни мужоҳидлар, яъни Суриядаги террорчи гуруҳлар сафига қўшилишга даъват этади. Ўзлари ҳам тезроқ Туркия ва Сурия давлатларига чиқиб кетиш режасини тузади. Уларнинг сафига Ҳасан Ҳамидов ҳам қўшилади.

Бу орада Россия Федерациясига кетган Фирдавс Ўзбекистонда қолган шериклари билан доимий алоқада бўлади ва бошқа хорижий давлатлардан шериклар топиб, улар билан доимий мулоқотда бўлишга ҳаракат қилади.

Аммо улар ўзларининг ёвуз режаларини амалга оширолмади, қабиҳ ниятларига етиша олмади. Бу кимсаларнинг жирканч қилмишлари ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан фош этилди. Уларга қонун доирасида тегишли жазо тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0