ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Бир неча бор қолдирилишлардан сўнг Тошкент — Душанбе рейси 4 апрел куни амалга оширилиши кутилаётган эди. Аммо 3 апрел куни "Ўзбекистон Ҳаво йўллари" АЖ "йўловчилар етишмаслиги сабаб рейс яна бекор қилингани" ҳақида маълум қилган эди.
Айни вақтда компания матбуот-хизмати авиакомпания самолётлари 2017 йилнинг 11 апрелидан Душанбега қатнашини маълум қилмоқда.
Хабарда Тошкент — Душанбе рейси қуйидаги жадвал бўйича (маҳаллий вақтларда) мунтазам қатнаши айтилган:
Сешанба: HY 717 Тошкент (07:20) – Душанбе (08:20)
HY 718 Душанбе (09:50) – Тошкент (10:50)
Шанба: HY 717 Тошкент (11:10) – Душанбе (12:10)
HY 718 Душанбе (13:40) – Тошкент (14:40)
Қатновлар замонавий А-320 лайнерларида бажарилиши таъкидланган.