Тошкент ва Душанбе ҳаво алоқаси шартномасининг якуний кўринишини муҳокама қилмоқда

© Официальный сайт / Медиабанкка ўтишСамолет авиакомпании "Сомон Эйр". Архивное фото
Самолет авиакомпании Сомон Эйр. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Тожикистоннинг Транспорт, Адлия вазирликлари, ТИВ ва президент аппарати вакилларидан иборат делегацияси ўзаро парвозлар ҳақидаги шартномани муҳокама қилишмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 апр – Sputnik. Айни дамда Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистон давлат делегациялари орасида ўзаро парвозлар амалга ошириш борасида музокаралар бўлиб ўтмоқда.

“Ушбу ҳужжат икки мамлакат пойтахти орасида доимий парвозлар амалга ошириш учун ҳуқуқий асос яратиши керак”, — деди РИА Новости мухбирига делегация вакилларидан бири.

Транспорт вазири Шерали Ганджалзода бошчилигидаги  Тожикистон делегацияси таркибида президент аппарати вакиллари, ТИВ, Адлия вазирлиги ва бошқа муассаса вакиллари бор.

Хоҳловчилар топилмади: Тошкент-Душанбе рейси бекор қилинди

“Музокара қатнашчилари Ўзбекистон ва Тожикистон орасидаги ҳаво алоқаси ҳақидаги шартноманинг якуний кўринишини муҳокама қилишмоқда”, — деди Тожикистон Транспорт вазирлиги вакили.

Эслатиб ўтамиз, 20 февралда Душанбедан Тошкентга, 4 апрелдан эса, Тошкентдан Душанбега режалаштирилган парвозлар турли сабабларга кўра амалга оширилмаган эди.  

 

Янгиликлар лентаси
0