Мигрант ҳайдовчиларнинг гувоҳнома алмаштириш муддати узайтирилиши мумкин

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишA taxi en Moscow
A taxi en Moscow - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мигрантларга 2018 йил 1 июнга қадар ўз мамлакатлари ҳайдовчилик гувоҳномалари билан автобус ва такси ҳайдашларига рухсат бериш таклиф қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Россияда такси ёки жамоат транспорти соҳасида ишлаётган мигрантларга бир йил давомида миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари билан фаолият юритишга рухсат берилиши мумкин.

Давлат думасига кўриб чиқиш учун ана шундай қонун лойиҳаси киритилди. Лойиҳага мувофиқ, мигрантларга 2018 йил 1 июнга қадар ўз мамлакатлари ҳайдовчилик гувоҳномалари билан автобус ва такси ҳайдашларига рухсат бериш таклиф қилинмоқда.

Водительское удостоверение Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Мигрантлар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олишнинг осон йўли ишлаб чиқилмоқда

Бунинг сабаби аниқ — ҳозирги қисқа муддат ичида аксарият ҳайдовчилар ўз гувоҳномаларини қайта расмийлаштиришга улгура олмайдилар. Ҳужжатда кўрсатилишича, Россияда 9,5 мингга яқин хорижлик ҳайдовчилар бор. Кўпчилик мигрантлар ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш учун автомобиль инспекциясига мурожаат қилганларида қатор қийинчиликларга дуч келдилар.

"Имтиҳон топшириш учун асосий тўсиқ ва имтиҳон топширувчилардан ариза қабул қилишнинг рад этилишига давлат автомобиль инспекцияларида зарур моддий-техника базаси, жиҳозланган майдончалар (автодром) мавжуд эмаслиги сабаб бўлди", — дейилади тушунтириш хатида.

Шу сабабли транспорт соҳасида ишлайдиган кўплаб компаниялар имтиҳон топшириш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришнинг имконияти йўқлиги ҳақида оммавий равишда мурожаат қила бошлади.

Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб Россияда хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаси бор ҳайдовчиларни ишга қабул қилишни тақиқловчи қонун кучга киради. Автомактабга мурожаат қилиш, имтиҳон топшириш ва Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мигрант ҳайдовчилар ихтиёрида атиги уч ой муддат бор.

Работа маршрутных такси в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Россияда 1 июлдан мигрант ҳайдовчиларга йўловчи ташиш тақиқланади

Москва автомактаблар иттифоқи раиси Александр Ачкасовнинг фикрича, мигрант ҳайдовчилар муддат узайишига умид қилиб янги гувоҳнома олишга шошилишмаяпти, деб ёзади Sputnik Тожикистон.

"Биз автомактаблар ва ЙҲХБларда узун навбатларни кўрмаяпмиз. Ҳайдовчилар қонундаги ўзгаришлар яна узайтирилади деган фикрда", — дейди Ачкасов.

Россия ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун хориж фуқароси ЙҲХБнинг имтиҳон бўлимига мурожаат қилиши лозим. Хорижий ҳайдовчилик гувоҳномаси синов имтиҳонлари муваффақиятли топширилганидан кейингина алмаштириб берилади.

Янгиликлар лентаси
0