Мирзиёев Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисини тайинлади

Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев март ойи охирида Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш ҳақида фармон имзолаганди

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ Азим Аҳмадхўжаев Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда РИА Новости "Асака" банки матбуот хизматига асосланиб хабар бермоқда.

Аҳмадхўжаев 2016 йил майидан буён "Асака" банкини бошқариб келаётганди. У илгарироқ Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкида бошқарув раисининг 1-ўринбосари лавозимида ишлаган.

"Ўзбекистон президенти фармонига мувофиқ Аҳмадхўжаев яқинда ташкил этилган Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига раис этиб тайинланди", — деди агентлик суҳбатдоши.

Ўзбекистонда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев март ойи охирида Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш ҳақида фармон имзолаганди. Янги қўмита Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, жалб этиладиган чет эл инвестициялари самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган.

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг чет эл компания ва ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказиш вазифаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ўтказилди.

Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар етказиб бериш, шунингдек, битта шартнома бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ ҳажмдаги ишлар (хизматлар)нинг бажарилиши юзасидан тендер (танлов) савдолари натижаларини мувофиқлаштириш, экспертизадан ўтказиш, келишиш ҳамда уларга риоя этилишини назорат қилиш вазифалари Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси зиммасига юклатилди.

Янгиликлар лентаси
0