Ўзбекистонда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташкил этилади

Oбуна бўлиш
Мазкур давлат қўмитаси ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги фармонни имзолади.

"Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилсин", — дейилади фармонда.

Ҳужжатга мувофиқ, мазкур давлат қўмитаси ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Калькулятор и евро - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт: бизнесдаги янги имтиёзлар Ўзбекистонга инвестицияларни жалб этади

2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида технологик ускуналар, бутловчи буюмлар ва материаллар етказиб бериш, шунингдек, битта шартнома бўйича қиймати 100 минг АҚШ долларидан ортиқ ҳажмдаги ишлар (хизматлар)нинг бажарилиши юзасидан тендер (танлов) савдолари натижаларини мувофиқлаштириш, экспертизадан ўтказиш, келишиш ҳамда уларга риоя этилишини назорат қилиш вазифалари давлат қўмитаси зиммасига юклатилади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг чет эл компания ва ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ўтказилади.

Давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг бош вазир биринчи ўринбосари Очилбой Раматов раҳбарлик қиладиган Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва курилиш индустрияси масалалари комплекси таркибига киради.

Янгиликлар лентаси
0