ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. 13-14 апрель кунлари Тошкентда "Tashkent Food Festival" — таомлар фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда фестивалнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилинди.
"Tashkent Food Festival"да пойтахтнинг таниқли қаҳвахоналари, ресторанлари, пиццериялари, фастфуд, Осиё ошхоналари ўз таом ва егуликлари, ичимликлари билан иштирок этади.
Фестивалнинг ўзига хос жиҳатларидан бири эса "Қаҳвахоналар кўчаси" лойиҳаси бўлиб. Унда шаҳардаги қаҳвахоналар меҳмонларга ўзларининг турли қаҳва ичимликларини таклиф этади.
Фестивалда турли-туман таомлар билан бирга кўнгилочар дастурлар ҳам намойиш қилинади: мастер-класслар, кинонамойишлар, артистлар чиқишлари ташкил этилади.