Москвада палов тайёрлаш бўйича халқаро фестиваль-танлов бўлиб ўтади

© Sputnik / Максим БлиновПраздник плова в Москве
Праздник плова в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Палов тайёрлаш мусобақасида 20дан ортиқ мамлакатдан моҳир ва ҳаваскор ошпазлар қатнашадилар

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. 1 апрель куни Москвада Наврўз байрамини нишонлаш доирасида “Паловга таъзим” халқаро хайрия фестиваль-танлови бўлиб ўтади, деб хабар берди Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Тадбирда 20дан ортиқ мамлакатдан моҳир ва ҳаваскор ошпазлар, элчихоналар вакиллари, МДҲ ва яқин хориж мамлакатлари делегациялари қатнашадилар.

Париждаги ошпазлар фестивали - Sputnik Ўзбекистон
Париждаги ошпазлар фестивалида палов тақдим этилди

2015 йилдан буён Россиянинг йирик шаҳарларида ҳар йили ўтказиб келинадиган “Паловга таъзим” танлови нафақат ушбу таомни тайёрлаш бўйича ошпазлар мусобақасини, балки кенг миқёсдаги маданий-кўнгилочар дастурларни ҳам ўз ичига олади.

Ушбу фестивал Пенза, Киров, Владимир, Санкт-Петербург ва Москва шаҳарларида ўтказилувчи федерал аҳамиятга эга тадбирга айланиб бормоқда. Мазкур лойиҳадан мақсад Шарқ ошхонасини оммалаштириш, россияликларни Шарқ маданияти билан таништириш, кўмакка муҳтож ва кам таъминланган инсонларга кўмак беришдир. Палов сотувидан тушган барча маблағ хайрия фондларига ўтказиб берилади.

Фестивалда моҳир ва ҳаваскор ошпазлар иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун ташкилий қўмитага ариза топширилади. Танлов "Энг яхши ошпаз", "Энг яхши ресторан" ва "Томошабинлар меҳрига сазовор ошпаз" йўналишларида ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0