ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. 23-24 сентябр кунлари Парижда LE VILLAGE INTERNATIONAL DE LA GASTRONOMIE халқаро ошпазлар фестивали бўлиб ўтди. Фестивалнинг 40та иштирокчи давлатлари вакиллари Сена дарёси қирғоғида ошпазлар қишлоғини ташкил этишди, деб хабар беради "Ўзбектуризм" миллий компанияси.
Фестивалда Ўзбекистон номидан республикамизнинг Париждаги элчихонаси иштирок этди. Фестивал меҳмонлари ўзбек палови, миллий ширинликлари, сомса ва пишириқларни тотиб кўришди, Ўзбекистон билан боғлиқ сувенирлар ва мамлакат ҳақида батафсил маълумотлар билан танишишди.
Фестивалда нафақат парижликлар, балки бу ерга ташриф буюрган сайёҳлар ҳам ҳар бир мамлакатнинг миллий ошхонаси ва урф-одатлари орқали ўзига хос жиҳатларини кашф этиш имконини берди.