ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Қуролли кучларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ва ҳарбий қисмлар тавсияномаларига эга бўлган абитуриентларга кириш тестларида тўплаган балларининг 50 фоизи қўшиб берилади. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.
Хабарга кўра, мазкур ўзгариш Ўзбекистон Президентининг 4 апрелда имзоланган қарори билан тасдиқланган.
Илгари армияда хизмат қилган фуқароларнинг кириш имтиҳонларидаги бу имтиёз максимал мумкин бўлган балл миқдорининг 27 фоизига тенг эди.
Имтиёз мамлакатнинг турли йўналиш ва мутахассисликлар бўйича бакалаврлар тайёрлайдиган барча олий ўқув юртларига тегишли. Имтиёз олишнинг бошқа шартлари ўзгаришларсиз қолган.