ТОШКЕНТ, 26 сен — Sputnik. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат муддати 5 йил этиб белгиланди, деб хабар беради "Новости Узбекистана".
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгаришларга мувофиқ, шартнома асосида ҳарбий хизматга қабул қилинаётган шахслар билан дастлабки шартнома 5 йил муддатга тузилади.
Ҳарбий хизматда бўлишга имкон берувчи ёшга қадар 5 йилдан кам қолган бўлса, шартнома бундан оз муддатга тузилиши мумкин.
Илгарилари ҳарбий хизматни ўташ борасидаги дастлабки шартнома муддати унвонга боғлиқ эди. Хусусан, оддий аскар ва сержантлар билан 3 йил, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат ўташ бўйича эса 5 йил муддатга шартнома тузиларди.
Ҳарбий хизматни ўташ муддати ва унинг асосий шартлари илгаригидек каби шартномада белгиланади.