ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек туман давлат солиқ инспекцияси бош тафтишчиси порахўрлиги учун 10 йилга озодликдан маҳрум этилди, деб хабар бермоқда "dia.uz" сайти.
Хабарда ёзилишича, исми ошкор этилмаган солиқ мансабдори "PSM Group" ширкатига тегишли фирма фаолиятини текшириб, бир қатор камчиликларни аниқлайди.
У камчиликлардан кўз юмиш эвазига компания раҳбаридан 120 минг доллар пора талаб қилади. Амалдор ва тадбиркор ўзаро савдолашиб пора миқдорини 80 минг долларга туширишади.
Тадбиркор таъмагир солиқ мансабдори устидан ҳуқуқ идораларига шикоят қилади ва у талаб этилган миқдордаги порани олаётганда қўлга туширилади.