Шимолий Корея агар тажовузкорликка йўл қўйса Америка ҳарбийлари "кулини кўкка совурмоқчи"

© REUTERS / KCNAКХДР томонидан ракета синовининг ўтказилиши
КХДР томонидан ракета синовининг ўтказилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
КХДР навбатдаги бор АҚШ қўшинларини йўқ қилиш борасида пўписаларини эълон қилди

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. КХДР ҳатто арзимас тажовузкорликка йўл қўйилган тақдирда ҳам, АҚШнинг нафақат Жанубий Корея, балки Қўшма Штатлари ҳудудидаги қўшинларини ҳам қўшиб "кулини кўкка совуриш" билан таҳдид қилмоқда.

Жанубий Корея танклари - Sputnik Ўзбекистон
КХДР ҳаракатларига жавобан Жанубий Корея ўз қўшинларини жанговор ҳолатга келтирди
Бу ҳақда Шимолий Кореянинг "Нодон синмун" нашрида чоршанба куни эълон қилинган баёнотда айтилди, деб хабар қилди РИА Новости.

Ушбу ахборот КХДР томонидан ракета синовлари ўтказилгани ҳақида тарқалган хабарлар билан бир вақтнинг ўзида пайдо бўлганлиги айтилмоқда.

"Бизнинг позициямиз шундан иборатки, агар АҚШ салгина жойидан қимирласа ҳам шу заҳотиёқ, ҳеч қандай иккиланишларсиз душман ҳужумини қайтариш мақсадида нафақат Жанубий Кореядаги, балки асосий ҳудуддаги тажовузкор қўшинлар кукунга айлантирилади", — деб таъкидланган нашрда.

Нашр КХДР томонидан ўзини ҳимоялаш мақсадида бериладиган зарба ва алоҳида стратегия "тамомила адолатли" бўлишини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0