Ўзбекистонда "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун кучга кирди

© Ilya VarlamovИИВ ходими
ИИВ ходими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жорий йилнинг 17 мартида кучга кирган ушбу Қонун ички ишлар органлари мақоми, фаолиятининг шакл ва усулларини ҳар томонлама тартибга солиш баробарида, уни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти томонидан 2016 йилнинг 16 сентябрида имзоланган "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги қонун жорий йилнинг 17 мартида кучга кирди, деб хабар қилди "Халқ сўзи" газетаси.

Ўзбек милиционери - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев қонунни бузган милиция ходимларини қаттиқ жазолашга ваъда берди
Ушбу Қонун ички ишлар органлари мақоми, фаолиятининг шакл ва усулларини ҳар томонлама тартибга солиш баробарида, уни янги босқичга кўтаришга хизмат қилиши билан аҳамиятлилиги айтилган.

Таъкидланишича, қонунда ички ишлар органлари асосий вазифалари, фаолият йўналишлари ва принциплари мустаҳкамлаб қўйилган. "Ички ишлар органларининг фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини, жамоат тартибини ва жамоат хавфсизлигини, юридик ҳамда жисмоний шахслар мол-мулки ҳимоясини таъминлаш билан боғлиқ вазифалари ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланади", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон милицияси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон милициясининг вазифа ва ваколатлари
Қонуннинг ички ишлар органларининг ваколат ва мажбуриятлари, шунингдек, ушбу идораларда хизмат ўташ тартиби ва шартлари, ходимларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояси яхлит ҳужжатда мужассам этилган. Мазкур соҳани ҳуқуқий тартибга солишнинг хорижий ва миллий тажрибаси инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган Қонун Ўзбекистон Республикасида илк бор ички ишлар органлари ва ходимларининг давлат миқёсида ҳуқуқий мақомини қонун даражасида мустаҳкамлаш, уларнинг ижтимоий зарурати ва аҳамиятини эътироф этишда ҳам муҳим ўрин тутади.  

Ушбу ҳужжатнинг асосий йўналиши — ички ишлар органлари фаолиятини амалга ошириш жараёнида фуқаролар ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга чек қўйишдан иборат. Шу билан бирга, шахсларни ҳам ноқонуний ижтимоий хавфли хуружлардан, ҳам ходимлар томонидан ички ишлар органларига юклатилган вазифаларни бажариш чоғидаги ноқонуний хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилишни таъминлайди.

Қонунда ички ишлар органлари фаолиятининг асосий принципларининг ҳар бири алоҳида очиб берилган, қўллаш учун рухсат этилган махсус воситаларнинг муайян рўйхати, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя қилиш кафолатлари назарда тутилган.

Ўзбек милицияси патрул машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ИИВ аҳолидан ҳушёр бўлишни ва ҳар кимнинг гапига ишонавермасликни сўради
Маълумки, сўнгги йилларда ёшлар ўртасида ички ишлар органлари тизимида хизматни ўташ ҳамда ишга киришга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда. Шуни инобатга олган ҳолда айтиш жоизки, Қонунда ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш ва хизматдан бўшатиш билан боғлиқ хизмат муносабатларининг тартибга солингани, бу борада очиқлик ва ошкоралик тамойиллари белгилаб қўйилган ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга қаратилган бир қатор нормалар мустаҳкамланган.

Бу эса, ўз навбатида, ушбу тизимда хизмат қилишга бел боғлаган мард, жасур ва ватанпарвар ёшлар сафини янада кенгайтириш, айни пайтда ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажаришларини таъминлашда долзарб аҳамият касб этади.

"Қонунда ички ишлар органлари фаолиятининг энг муҳим тамойиллари сифатида қонунийлик, ҳуқуқни ҳурмат қилиш ва унга риоя этиш, фуқароларнинг эркинлиги ва қонуний манфаатлари, очиқлик ва шаффофлик каби умуминсоний қадриятлар ўз ифодасини топган", — дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0