Тергов қўмитаси террорчининг ота-онасини сўроқ қилди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишСанкт-Петербургда, "Сенная площадь" метро бекати
Санкт-Петербургда, Сенная площадь метро бекати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Санкт-Петербург метросида 3 апрел куни портлаш уюштирган террорчи шахси аниқланди. Айни дамда унинг ота-онаси сўроқ қилинди.

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Россия Тергов қўмитаси Санкт-Петербург метросида ўзини портлатиб юборган худкуш-террорчининг шахсини аниқлади.

"У Акбаржон Жалилов бўлиб чиқди. У1995 йилнинг 1 апрелида Қирғизистоннинг Ўш вилоятида туғилган, айни дамда Россия фуқароси", — дейилган қўмита хабарида.  

Эксперт криминалистлар аниқлашига кўра, Жалиловнинг биологик излари «Площадь Восстания» бекатида қолдириб кетилган, портламай қолган бомбада ҳам топилган.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари доирасида Жалиловнинг ота-онаси шахси аниқланиб улар сўроқ қилинган.

"Қидирув-тергов ишлари доирасида Жалиловнинг ота-онаси сўроқ қилинди. Бошқа ҳеч нарса айта олмаймиз. Қирғизистон махсус хизматлари биз билан алоқада", — дейилган ҳуқуқни сақлаш органлари хабарида.

Акбаржон Жалиловнинг Қирғизистондаги ҳаёти ҳақида маълумот жуда кам.

Метрода хавфсизлик чоралари - Sputnik Ўзбекистон
Санкт-Петербургдаги терактда Қирғизистон фуқароси гумон қилинмоқда
Хабарда айтилишига кўра у 2011 йилга қадар Ўш вилоятида яшаган. Қирғизистон фуқаролигини олмаган, чунки балоғат ёшига етмасдан Россияга кўчиб кетган. Келажкда Жалиловнинг ота-онаси ватанига қайтган, лекин унинг ўзи Россияда қолган.

Жалиловнинг қўшнилари айтишига қараганда уларнинг оиласи тинч яшаган, ҳеч қандай можарорларга аралашмаган.

"Улар бу ерга 5-6 йил олдин кўчиб келишган эди. Отаси кўп йиллар давомида Россияда эди. Улар тинч оила эди, ҳеч қандай можароларга аралашмас эди. Бу оила ҳақида билганим шу", — деб изоҳ берган Жалиловлар қўшниси матбуот вакилларига.

Янгиликлар лентаси
0