ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси вакили (МХДҚ) Санкт-Петербургда амалга оширилган терактда Қирғизистон фуқароси гумон қилинаётганини хабар қилди.
"Ҳа, биз гумон қилинаётган шахс Қирғизистонлик эканинни тасдиқлаймиз, лекин у Россия фуқароси. Ҳозир биз россиялик ҳамкасабаларимиз билан бирга қидирув олиб бормоқдамиз", — деди МХДҚ вакили Рахат Сулайманов Sputnik Қирғизистон мухбирига.
Эслатиб ўтамиз, 3 апрел куни Санкт-Петербург метросининг "Сенная площадь" ва "Технологический институт" бекатлари орасида вагон ичида портлаш содир бўлди. Фожеада 11 киши қурбон бўлди, 45 киши жароҳатланди.
Дастлабки хабарларга кўра, ушбу теракт худкуш-террорчи томонидан амалга оширилган. Портловчи модда 600-700 грамм тротил эквиваленти қувватига эга бўлган ва инсон танасига жароҳат еткизувчи кичик метал жисмлар билан қопланган бўлган. Портлаш жойида Ўрта Осиёлик шахснинг танаси топилган.
Айни дамда, ушбу мудҳиш ишни амалга оширишда 1995 йилда Ўшда туғилган, кейинчалик Россия фуқаролигини олган Акбаржон Жалилов гумон қилинмоқда.